“Олтилик” деб аталувчи жаҳоннинг энг кучли давлатлари АҚШ, Хитой, Россия, Франция, Германия ва Буюбритания йиллардан бери Эронни ядровий қурол яратиш программасини тўхтатолмасдилар. Мана, Лозаннада бир неча кундан бери давом этаётган музокаралар ҳам кеча кечқурунга қадар ҳеч қандай натижа бермади. Музокаралар бугун ҳам давом этадиган бўлибди.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров принципиал масалалар бўйича Эроннинг розилиги олинди ҳисоб деса, АҚШнинг вакили ҳамма принципиал масалалар бўйича келишув ҳали йўқлигини айтмоқда. Франция вакилига кўра, бу босқичда ҳеч қандай натижа бўлмаслиги ҳам мумкин, чунки, ҳеч қандай дедлайн (сўнгги муддат) белгиланмаган.
Қизиқ, Эрон дунёнинг энг кучли олтилигидан ҳам қўрқмайдиган ҳолга келганми?