
Афғонистон Президенти бугун АҚШ Конгресси икки палатасининг қўшма мажлисида “Толибондан қутилмасдан, ИШИДга тутлмоқдамиз” ифодасини ишлатгани йўқ. Лекин унинг нутқидаги асосий нуқта шу эди, деса бўлади. У ИШИДни марказий ва ғарбий Осиё учун “даҳшатли хавф” деб баҳолади ва террористик гуруҳ Афғонистонга ўз жангариларини юбораётганини урғулади.
Табиий, у ўз нутқида аввалабмор АҚШга террор устидан ғалаба қозонишдаги роли учун миннаторчилик билдирди, 2001 йилдан бери АҚШлик 2315 ҳарбий Афғонистонда ҳалок бўлгани, 20 мингдан кўпроғи ярадор бўлгани учун Афғонистон буюк қарздор эканлигини айтди.
Унинг яқинда Афғонистон ўзига ишонган давлатга айланишини гапиришига конгрессменлардан ҳеч ким ишонмаган бўлса керак, дейди мухбиримиз. Чунки, бу мамлакат Толибондан тўла қутилмасданоқ, ИШИДга тутилишга бошлади. Ислом ўз ичида чуқур Ислоҳотлар ўтказиб, дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилмагунча, бу "Оллоҳни амри" дея ислом террористларига ўйламасдан қўшилиб кетадиган ёшлар чиқаверади.
Ашраф Ғани Конгрессда нутқ сўзларкан, Қобулда ўлимчи-террорист Президент қароргоҳи олдида ўзини-ўзи портлатиб, 6 кишининг ўлдирди, 30 кишини ярадор қилди.