25 March 2015
21:47 -
Жамоат жойида чекишга нисбатан жавобгарлик кучайтирилади

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексда жамоат жойларида спиртли ичимликларни истеъмол қилиш, шунингдек транспортда чекиш учун жарима санкцияларни қўллаш назарда тутилган. Аммо, бу меъёрларни амалда қўллаш борасида айрим мунозарали масалалар пайдо бўлмоқда, деб ёзади маҳаллий веб нашрлар.
Шундан келиб чиққан ҳолда,депутатлардан иш жойида алкогол маҳсулотларини истеъмол қилиш учун жавобгарлик даражасини ошириш, “жамоат жойи” деган тушунчага аниқлик киритиш, жамоат жойларида алкогол маҳсулотларини истеъмол қилиш ва тамаки ҳамда алкогол масҳулотларини тарғибот қилиш учун маъмурий жавобгарликни белгилаш сўралмоқда.