25 March 2015
20:51 -
Андижонда автомобилларга газ қуйиш шахобчаси портлади
Андижон шаҳри ҳудудидаги Жаҳон бозори ёнида автомобиль газ тўлдирувчи шохобчасида портлаш юзага келган. Партлашнинг сабабчиси ҳар доимгидек сифатсиз газ баллони бўлиб чиқди. Воқеа гувоҳларига кўра, портлаш вақтида ёқилғи қуйиш шохобчасида олтита автомобиль бўлиб, уларнинг деярли барчаси портлаш зарбиан тиклаб бўлмас ҳолга келган.
Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига кўра, портлашда инсоний талофатлар кузатилмаган. Дастблабки тахминлар - портлаган автомобиллардан бирининг газ қурилмасидаги носозлик бўлгани билан боғлиқ.