20 March 2015
02:20 -
Ҳечдан кўра кеч: Россиядаги Ўзбекистон элчихонаси мигрантлар жасадларини жўнатишга кўмаклашади
Шу йилнинг 16 мартида Россиянинг Брянск вилоятидаги автоҳалокатда ҳалок бўлган 17 нафар мардикорнинг жасадларини Ўзбекистонга юборишга кўмаклашиш мақсадида мамлакатимизнинг Россиядаги консули бу ерга етиб келибди. Интерфакс ахборот агентлигига кўра, автоҳалокатда ўлган юртдошларимизнинг жасадларини ватаниига жўнатиш билан боғлиқ барча сарф-харажатлар Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси томонидан қопланади.
Шу пайтга қадар “Ҳаракат” сайтида кескин танқид қилиб келинган Ўзбекистон ҳукуматининг мигрантлар масаласидаги сиёсати ўзгараётгани таҳсинга сазовор, дейди мухбиримиз. Аммо ҳукумат “Бирлик” Партияси таклифига бўйича мигрантлар масаласини легаллаштирмаса, уни мувофиқлаштирувчи махсус вазирлик яратмаса, бу борадаги ҳаракатларнинг самараси кўп бўлмайди.