17 March 2015
22:18 -
Тошкент халқа йўлида автобус ёниб кетди
Бугун Тошкент катта халқа йўлида йўловчи ташувчи "Мерседес" автобуси ёниб кетди. Интернетдаги қатор ижтимоий тармоқларда суратлари билан чоп қилинган мазкур ҳодиса юзасидан ҳозиргача расмий изоҳ берилгани йўқ. Гувоҳларга кўра, ҳодисада қурбонлар йўқ, жароҳат олганлар борасида ҳеч нарса маълум эмас.
Ҳодиса жойига ўт ўчирувчилар ва милиция ходимлари йўл тирбанд бўлгани туфайли воқеа жойига кеч етиб борган. Автобуснинг мотордан чиққан ёнғин салонга туташгани тахмин қилинмоқда. Йўловчилар тез орада эвакуация қилинган.