
Аввламбор, ўзбек ўқувчиларига “сариқ матбуот” нималигини тушунтириш лозим. “Сариқ матбуот” деб миш-миш, ғийбат, жанжал, кўпинча ёлғондакам сенсацияларга асосланиб у ёки бу сабаб билан содда одамларни ўзига торувчи мавзуларни ёритувчи босма матбуотни айтишарди. Бундай матбуотнинг мақсади ҳақиқий хабар эмас, кўнгиочар маҳсулот тарқатиш бўлган. Нима учун бу атамада “сариқ” сўзи ишлатилиши ҳақида турли версиялар бор. Аммо, ҳозир бунинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Бунинг устига “сариқ матбуот” атамаси пайдо бўлган даврда фақат босма матбуот бўларди, ҳозир “сариқ матбуот” атамаси юқорида санаб чиқилган сифатлари бор бўлган ҳар қандай ахборот воситасига тегишлидир.
“Сариқ матбуот” ҳамма мамлакатларда бор. Аммо, Ўзбекистон каби мамлакатларда ҳамма матбуотни, мухолифатчиликка иддао қилиб чет элларда юрганлар тарафидан очилган Интернет сайтларни, ББС, Озодлик, Америка Овози каби радиоларнинг ўзбекча эшиттиришлари ва Интернетдаги сайтларининг ҳам “сариқ матбуотдан” ҳеч қандай фарқи йўқ. Уларни фақат аҳмоқларгина ўқийди ва эшитади. Шу сабабдан ҳам миллатимиз шундай, келинг, аҳмоқона демайлик, аянчли аҳволда!
Ҳозир ўзбек тилида “Ҳаракат” Агентлиги ва унинг Интернетдаги сайтидан бошқа “Ҳақиқий хабар” воситаси йўқ ва яқин орада бўлолмайди. Чунки, хабарчиликнинг фундаментал принципларни тушунадиган ўзбек журналистлари йўқ. “Ҳаракат” эса ўз сайтида ўзбек миллати ва Ўзбекистон давлатнинг ҳозирги аянчли аҳволи, бунинг сабаблари ва бу аҳволдан чиқиш учун нималар қилиниши кераклиги каби фундаментал мавзуларни собитқадамлик билан ёритиб келмоқда.
Энди ушбу хабарнинг сарлавҳасидаги мазуга келсак. Бир қатор русча “сариқ матбуот” нашрлари Россия Президенти Владимир Путин Ислом динини қабул қилиб, мусулмон бўлгани ҳақида ёлғон хабар тарқатдилар. Ҳеч шубҳа йўқки, шу сариқ матбуотни доим ўқиб келадиганларнинг ҳам кўпчлиги бу хабарга ишонмайди, Аммо, ўқийди. Чунки, ҳамма давлатлар аҳолиснинг катта бир қисми кўнгилочар хабарлар дуёнёсида яшайди, бошқа нарсани билмайди ҳам.
Яна унутмайликки, ҳар бир давлатда зиёлилар (ителлектуалар) деб аталадиган синф ҳам бор. Кўпчилиги оддий одамлардан иборат бўлган жамиятга зиёлилар йўл кўрсатади, ва ҳатто айтиш мумкинки, бошқаради. Минг афсуски, Ўзбекистонда зиёлилар синфи ҳам йўқ. Бундай синфсиз жамиятда ривожланиш бўлмайди. Шу сабабдан, бундай синфни яратиш вазифаси ҳам “Ҳаракат”нинг елкасига тушган.