13 March 2015
08:02 -
Марказий Осиё Ислом Уламолари Кенгаши тузилади, мусулмонлар учун асосий хавф - уларнинг саводсизлиги, билимсизлиги, қолоқлиги ва маданиятсизлиги экан
Қирғизистон ва Қозоғистон ахборот воситалари “Дин, ҳуқуқ ва сиёсат” номли қандайдир мустақил аналитик марказнинг директори Қодир Маликовга асосланиб билдиришларича, шу кунларда Бишкекда Марказий Осиё Ислом уламоларининг экстремизм ва терроризмга қарши ғоявий кураш бўйича форуми бўлиб ўтган. Унда Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистондан уламолар қатнашган.
Хабарда форум қатнашчиларини сони айтилмайди, биронта қатнашчининг исми тилга олинмайди. У йиғилиш махфий бўлгандек кўринади. Форум қатнашчилари Марказий Осиё Ислом Уламолари Кенгаши тузиш ҳақида келишибдилар. Улар Марказий Осиё давлатларида иш олиб бораётган мусулмонларнинг диний идоралари ва бошқа ислом ташкилотларини бу Кенгаш доирасида ҳамкорлик қилишга чақришибди. Бундай форумларнинг кейингисини яна Бишкекда, кейин Остонда ўткакзишгша ҳам келишилган. Кенгаш қачон тузулиши ҳам хабарларда айтилмаган.
Хабарлар, асосан, исломнинг бугунги аҳволи ва келажаги ҳақидаги Қодир Маликов билдирган фикрлардан иборат. У хусусан шундай дебди: Мусулмонлар учун асосий хавф – уларнинг “невежество”сидир. Русча “невежество” сўзи кенг қамровли бўлиб, уни ўзбекчага “саводсизлик, билимсизлик, қолоқлик ва маданиятсизлик” каби тушунчаларнинг тўплами деб таржима қилиш мумкин.
Кўриниб турибдики, Қодир Маликов “Ҳаракат” сайтида ўзбеклар ва мусулмонларнинг бугунги аҳволини ифода этиш учун ишлатилаётган сўзларни чиройлироқ қилиб айтган, холос. Шу аҳволдаги мусулмонларнинг муаммоларини қандайдир Кенгаш ҳал қилолмаслиги ҳам ўз-ўзидан маълум. Яна ўша савол туғилади: Нима қилиш керак?