05 March 2015
07:14 - Тошкент Вестминстер Университетига янги ректор тайинланди, эскиси бўлажак дипломатларни тайёрлармиш
Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат ва Жамият Қурилиши Академиясида узоқ йиллардан бери фаолият кўрсатиб келаётган Комилжон Каримов Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетига ректор этиб тайинланди. У профессор Абдумалик Жумановнинг ўрнини эгаллади.

Абдумалик Жумановнинг эса Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Жаҳон Иқтисодиёти ва Дипломатия Университетига ректор этиб тайинлангани ҳақида аввал хабар бергандик.

Қуйида ўша хабарнинг матнини кўришингиз мумкин:

«30 июль 2011 йил: Халқаро Вестминистр Универститетига янги ректор тайинланган

Бу одам илмий жамоатчилик ўртасида номи чиқмаган Абдумалик Жуманов бўлиб, у Универиситет қошида спорт соғломлаштириш маркази, бассейн, кутубхона ва лицей биноси қурилишларига раҳбарлик қилиб юрган одам эди, энди ректор этиб тайинланибди.

Университетнинг собиқ ректори Абдажалил Абдувоҳидов эса Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига раҳбар қилиб юборилган.»

Мана энди кўраверинг, спорт соғломлаштириш маркази, бассейн, кутубхона ва лицей биноси қурилишларига раҳбарлик қилиб юрган Абдумалик Жуманов Ташқи ишлар вазирлигининг Жаҳон Иқтисодиёти ва Дипломатия Университетига ректор этиб тайинланибди. Шундай одам ректорлик қиладиган Университетда қандай дипломатлар тайёраниши мумкинлигини тахмин қололасизми? Ҳа, тўғри, Ислом Каримга ўхшаган яккамоховлар етиштирилади. Ростдан ҳам Ўзбекистонда ҳамма нарса масхарабозлик.

Расмда – янги яккамоховлар тайёрловчиси Абдумалик Жуманов.