06 February 2015
21:23 -
ЕИИ хавф остида: Қозоғистон ҳукумати Россия маҳсулотларига чеклов киритмоқчими?

Қозоғистон томони буни рубль инфляцияси (рубль тангага нисбатан 47 фоизга арзонлашиб кетган) оқибатида қозоғистонлик ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларига белгилаётган нархлар Россия нархлари билан рақобатлаша олмаслиги билан изоҳламоқда. Аммо Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қозоғистон тақиқлов киритилиши учун етарлича асослар келтирмаганини иддао қилмоқда.
“Коммерсантъ” газетасининг бу хабарида Қозоғистон бундай чекловлар киритиши мумкинлиги ҳақида гапирилмоқда. Қозоғистон ва Россия ҳозир битта ташкилотида, яъни Евросиё Иқтисодий Иттифоқида эканлиги бундай чекловларга йўл берадими? Нима бўлганда ҳам, Россия Ғарб санкциялари остида қолгани, санкциялар яна ортиши муқаррарлиги –Евросиё Иқтисодий Иттифоқининг келажаги учун катта таҳдиддир.