05 February 2015
09:15 - Иордания ИШИДдан қасос олди, ноўрин қасос
ИШИДнинг одам қиёфасини йўқотган жиҳодчилари 3 февраль куни қўлларида асирда бўлган Иорданияли ҳарбий учувчи Муат ал-Касабехни тириклайин ёқишгандан кейин, Иорданияда 2006 йили ўлимга ҳукм қилинган террорист аёл Сожида ар-Рижауини кеча эрталаб саҳарда ўлдиришибди. Бироздан кейин, Ал-Коиданинг жангариси Зиёд ал-Карбули ҳам ўлдирилган. Иордания расмийлари Сожида ар-Рижауи ва Зиёд ал-Карбули тириклайин ёқилган ҳарбий учувчи учун қасд олиш мақсадида ўлдирилганини ҳам билдирдилар.

Бунақа шаклда қасд олиш замонавий давлат учун ярашмаган ишдир. Террористлар ўлимга ҳукм қилинган бўлса, ҳукм аллақачон ижро этилиши керак эди. Ҳукм бировдан қасд олиш учун ижро этилиши давлатни ҳам террористлар даражасига тушириб қўяди.

Расмда - Муат ал-Касабех ва Сожида ар-Рижауи.