
Инглизларнинг Daily Mirror газетасида кеча тарқатилган бир хабар Оллоҳ яратган ва ўзимиз яшаётган дунё мусулмонлар билмайдиган ва тушунмайдиган даражада мураккаб эканлигини кўрсатади.
“Мўъжизалар онаси” номли хабардан маълум бўлишича, ҳозир 28 ёшда бўлган Hayley Haynes исмли аёл бундан 9 йил аввал, яъни 19 ёшлигида ўзи - ҳам аёл, ҳам эркаклигини билиб қолибди. Яъни, у ташқи кўриниши ва ташқи жинсий органлари бўйича аёл, аммо генетик эркак экан. У ўзида аёлларга хос ойликлар йўқлигидан шубҳаланиб докторга борганда, унинг бачадони ҳам йўқлиги, она бўлолмаслиги аниқланибди.
Агарда Hayley Haynes исломий Эрон каби мамлакатда яшаётган бўлсайди, уни дарҳол жодугар деб эълон қилишган ва тошбўрон қилиб ўлдиришган бўларди. Бу аёл/эркакнинг ҳеч қандай айби йўқлиги, Оллоҳ уни шундай яратгани, унинг ўзи ёрдамга муҳтож эканлигини ҳеч ким ўйлаб ҳам ўтирмасди.
Аммо, Англия - Англиядир. Докторлар гормонлар ўзгартиришга қаратилган йўллар билан қилган мураккаб операциялари натижасида Hayley Haynes бачаданли бўлибди, турмуш қурибди ва ниҳоят фарзандли бўлибди. Бир эмас, икки фарзандли, чунки эгизак туғибди. “9 йиллик қўрқувдан кейин бахтиёрман”, дейди бу аёл, энди ҳақиқий аёл.
Унинг ва эрининг бахтиёрлиги расмдан ҳам кўриниб турибди. Нақадар гўзал! Улар каби, жажжи чақалоқлар ҳам бахтли бўлишсин!