31 January 2015
18:39 -
Миср суди ХАМАСни террористик ташкилот деб тан олди

Бугун Миср суди ҳам ХАМАСни террористик ташкилотлар қаторига қўшганидан ҳайрон бўлмаслик керак. Чунки, Мисрда ҳарбийларнинг дунёвий ҳокимияти ўрнатилган ва бу ҳокимият Мисрни исломий давлатга айлантириш ниятидаги “Мусулмон-қардошлар” ҳаракати билан омонсиз кураш олиб бормоқда. Кўп қурбонлар бўлмоқда. ХАМАС эса, табиий, “Мусулмон-қардошлар”ни очиқча қўллаб-қувватлайди, уларга қурол ҳам беради.