30 January 2015
20:21 - Тожик аслли Ўзбекбоши Ислом Карим 77 ёшга кирди

Бугун Ўзбекни миллат сифатида деярли йўқ қилган, мамлакатни сиёсий, ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан таназзулга олиб келган тарихий шахс, Ўзбекистоннинг биринчи ва амалдаги президенти, тожик аслли Ислом Карим бугун 77 ёшга тўлди. Маҳаллий матбуотдаги узуқ-юлуқ хабарларда кўплаб давлат раҳбарлари томонидан унинг номига қутлов телеграммалари келаётгани баён этилади, аммо уларнинг бирортасини исм-шарифи тилга олинмайди.

Ислом Карим 1938 йил 30 январь куни Самарқандда, хизматчи оиласида туғилган. У Кремль, тўғрироғи, Лубянка тарафидан 1989 йилнинг ёзида Ўзбекистонга биринчи раҳбар этиб тайинланди. Шудан бери у миллат ичидан чиққан хоин-ҳаромийларга таяниб, ғурурини, қолаверса, ўзлигини йўқотган миллатни қуллар ва мардикорлар тўдасига айлантириш, Ўзбекистон давлатини йўқ қилиш билан машғул.