25 January 2015
08:04 -
Хамир учидан патир: Словакия Бош-вазири Европани исломлаштиришга қарши эканлигини айтди. Буёғи нима бўлади? Абдураҳим Пўлат айтаётгандекми?

Аҳолиси 5 миллиондан бироз кўпроқ бўлган Словакиянинг Европада катта роли йўқ. Аммо, “хамир учидан патир” деганларидек, айниқса, Париждаги исломий террористик ҳужумлардан кейин , Робер Фицо ва у кабиларнинг фикрлари кенг тарқалишини кутиш керак.
Мусулмонлар Европага иш ва нон қидириб келмоқдалар. Ислом ўлкалари, Форс қўлтиғидаги нефтга бой мамлакатларидан ташқари, ўта аянчли аҳволда. У мамлакатлардаги аҳолининг кўпчилиги Шимолий Америка ва Ғарбий Европага қолиб қолиш орзуси билан яшамоқда. Бу орзуни амалга ошириш учун насронийликни қабул қилишга ҳам ҳозирлар.
Шундай экан, Ислом уламолари нима учун мусулмон дунёси бундай қолоқ аҳволда эканлигини ўйлашлари лозим. Ўйлашга бошласалар, “Бирлик” Партиясининг лидери Абдураҳим Пўлат ҳақ эканлигини, Ислом дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилиши лозимлигини тушуниб етадилар. Авс ҳолда, Ислом динининг келажаги йўқ.