23 January 2015
22:27 -
Жаҳон Банки Ўзбекистондаги автомобиль йўлларини таъмирлашга кредит ажратади

“Иккинчи босқичда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги умумфойдаланиш автомобиль йўлларининг таъмирланиши учун маблағ ажратилади. Шунингдек, учрашув пайтида “Ўзавтойўл” компаниясини ҳар томонлама ривожлантириш бўйича масалалар муҳокама қилинди”, – деди матбуот хизмати вакиллари.
Таъкидлаш керакки, Жаҳон Банки томонидан мамлакатдаги автойўлларни таъмирлашга аввал ҳам йирик миқдорда кредитлар ажратилган. Аммо, ўша лойиҳалар реализациси даврида содир бўлган кўзбўямачиликлар туфайли кўпгина молия муассасалари кредит беришни тўхтатганди.