23 January 2015
15:15 -
Бечора Ғарб: Лондонда ИШИДга қарши курашни кучайтириш йўллари муҳокама қилинди, “Ҳаракат”нинг фикрлари тилга олинмади

Лекин бу воқага бағишланган хабарларда аниқ фактлар эмас, таҳлиллар кўп. Масалан, Independent газетаси йиғилишда АҚШ ва Буюкбританиядан ташқари қайсидавлатларнинг вакиллари қатнашганини ҳам тилга олмайди, аммо Россия Лондонга чақирилмагани, Россиясиз бу кураш қийин бўлиши ҳақида узундан-узоқ таҳлиллар беради, Россиянинг тинчлик музокаралари олиб бориш таклифи борлиги алоҳида урғуланади.
Табиий, хабарларда “Бечора Ғарб” ифодаси йўқ, дейди мухбиримиз. Бу ифодани биз ишлатдик ва ишонамизки, тўғри ишлатдик. Чунки, эндигина Афғонистондан асосий кучларини олиб чиққан Ғарб ва, биринчи навбатда, АҚШ учун бундай ифодани ишлатиш ўринлидир. Ростдан ҳам, бечора Ғарб Ислом радикализми ва терроризмининг табиатини ҳали ҳам тушуниб етгани йўқ. Ғарб ўз олдига чиққан ҳар қандай кучни, аввал Ал Қоида ва Толибон эди, мана энди “Ироқ ва Шом Ислом Давлати”ни куч билан енгиш устидагина ишламоқда. Ислом радикализми ва терроризмининг табиати билан ортиқча қизиқмаяпти.
Аслида, Ғарб бу масалада “Бирлик” ва “Ҳаракат”дан ўрганса яхши бўларди. Чунки, айнан “Бирлик” ва “Ҳаракат” Исломда чуқур ислоҳотлар ўтказилиб, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилмагунча, ислом терроризми битмаслигини айтиб келмоқда. Ислом терроризмининг маркази яқинда Туркияга ўтиши ҳам “Ҳаракат” тарафидан башорат қилинмоқда.