10 January 2015
22:24 - Ислом Карим яна 4 вилоят ва Тошкент шаҳрига ҳоким тайинлади
Бугун матбуотда эълон қилинган президент Ислом Каримнинг фармонлари билан Сирдарё, Жиззах, Андижон ва Навоий вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳрига ҳокимлар тайинланди. Тўғрироғи, амалдаги ҳокимларнинг муддатлари узайтирилди.

Шундай қилиб, Андижонга вилоят ҳокими вазифасини бажариб турган Шуҳрат Абдураҳмонов ҳоким этиб тайинланди. Навоийга Эркин Турдимов, Сирдарёга Ойбек Ашурматов, Жиззахга Сайфиддин Исмоилов ва Тошкент шаҳрига Раҳмонбек Усмонов қайтан ҳоким этиб тайинланди.

Маълум бўлишича, президент фармони чиқишидан аввал барча вилоятларда халқ депутатларининг вилоят кенгаши сессиялари чақирилиб, ҳокимлар номзоди тасдиқланиб олган экан.