09 January 2015
18:18 - Навоийда йирик кимё комплекси қурилади ва Хитойнинг фойдасига ишлайди
Президент Ислом Каримнинг қарорига кўра, лойиҳа қиймати 439,8 миллион АҚШ долларига тенг бўлган кимё заводи қурилади. “Навоийазот” ширкати базасида қад кўтариши айтилаётган заводда поливинилхлорид, каустик сода ва метанол ишлаб чиқарилади. Ҳукумат қарорида мазкур лойиҳанинг техникавий-иқтисодий асосланишига доир режа асосида амалга оширилаётган таъкидланади. Заводни қуришдаги асосий пудратчи Хитойнинг China САМС Engineering Со ширкатидир.

Лойиҳа якунлангач янги заводда йилига 100 минг тонна поливинилхлорид, 75 минг тонна каустик сода ва 300 минг тонна метанол ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

Бу комплекс президентнинг қарори билан қурилаяптими, демак, у Ўзбекистон давлатнинг хитойликлар билан қўшмакорхонаси бўлади. Бу ҳол табиийдир, чунки, Ўзбекистонда бундай катта корхоналар яратишга қудрати етадиган бойлар ҳам йўқ.

Демак, тез орада хитойликлар Ўзбекистон мулозимларига катта пора бериб, корхонани асосан ўзларининг фойдасига ишлайдиган иш ерига айлантириб оладилар. Яъни, асосий фойда Хитойга кетади.

Ўзбекистонда ўзимизнинг катта пайдо бўлиб, йирик бизнес билан шуғулланмаслар, Ўзбекистоннинг иқтисоди ўлим йўлидан чиқолмайди. Ислом Карим эса, катта бойларга йўл бермаяпти, бермоқчимас. Демак, бу режим ағдарилмагунча, ўзбеклар қозоқларга мардикорлик қилиб кун кўришга мажбурлар.