09 January 2015
16:40 - Яхши хабар: Ўзбекистонда Wi-Fi зоналари ташкил этилади
Мамлакатда ҳукумат қарори билан 2014-2015 йилларга мўлжалланган Wi-Fi (Wireless Fidelity, Ўзбеккча: Симсиз боғланиш майдони) технологияси бўйича кенг полосали тармоқларга уланишни ривожлантиришни кўзда тутувчи дастур амалга ошириляпти. Ўзбекистон Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасига кўра, мамлакатнинг барча вилоятларидаги жамоат жойларида, хусусан, аэропортлар, вокзаллар, сайёҳлар тез-тез ташриф буюрадиган жойлар, хиёбонлар ва савдо марказлари сингари ҳудудларда симсиз Wi-Fi технологияси асосида кенг полосали тармоқлар яратилади.

Бу эса Wi-Fi зоналарининг барпо этилиши демакдир. Ҳар ҳолда интернет тўсилган бўлишига қарамай буни мамлакатдаги ижобий ўзгариш ўлароқ баҳоласа бўлади, дейди мухбиримиз.