05 January 2015
22:39 - Ўзбекистонда Сенатга сайловлар 13-14 январь кунлари ўтади
Ўзбекистон Марказий Сайлов Комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларининг сайлови бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлислари 2015 йил 13-14 январь кунлари ўтказилади, деб хабар қилди. Мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан сенаторлар сайланади.

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Қонуннинг 50-моддасига кўра, Сенат аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда – 6 кишидан сайланади. Шундай қилиб, 14 ҳудуддан 84 сенатор сайланади. Яна 16 нафар сенатор эса, Ўзбекистон Президенти томонидан тайинланади.

Маълумки, Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатлари ўтган йилнинг охирида ўтказилган, масхарабозликдан фарқи бўлмаган гўёки умумхалқ сайловларида “сайланганди. Сенаторларни сайлаш - ўша масхарабозликнинг иккинчи саҳнаси бўлади, холос.