
Туркиянинг энг катта газетаси “Миллиёт” шу воқеани ҳикоя қилади. Элазиғ вилоятининг Ағин туманидаги қишлоқлардан бирида бир аммалаб кун кечираётган оиланинг Мерве исмли қизи бор экан. Яқинда унинг онаси туман марказидаги бозорлардан бирига нимадир сотишга чиқиб, Мерве қизини ҳам ўзи билан олиб кетибди. Онаси ўз маҳсулотини сотиш билан овора экан, бозордаги ўйинчоқ дўконлардан биринг ойнаси олдига бориб, ҳеч қачон эришолмаслиги мумкин бўлган ўйинчоқларга ғамгиналик билан тикилиб турган Мервени бир одам кўриб қолибди ва уни расмга олиб, кейин расмини Фейсбукда тарқатибди.
Ўша заҳоти у билан алоқага чиққан Фейсбук ўқувчилари, табиий турк ўқувчилари, унинг адресини сўраб, ўша қизалоқ учун ўйинчоқ юборишларини айтишибди. 10-15 одамдан ўйинчоқлар келибди, яна ваъда берганлар бор.
У одам сўраб-суриштириб Мервенинг оиласини топиб, ўйинчоқларни топширибди. Расмларда Мервени бозорда ўйинчоқ дўкони олдида ва уйида янги ўйинчоқлар билан кўрмоқдасиз.
Ўйинчоқ ҳаёт-мамот масаласи эмас, дейди мухбиримиз. Ҳар қандай мамлакатда катта бойларнинг болаларини ҳаёти билан камбағалларникини солиштириб бўлмайди. Асл мақсадимиз, бу ўйинчоққа эришган қизалоқ баҳонасида Ўзбекистондаги аҳволга яна бир марта очиқ кўз билан қарашдир.
Ўзбекистон Туркиядан ҳам камбағаллиги билан тахминан 10 баравар орқада. Аммо, ахборот воситаларимизда фақатгина тасаввур қилиб бўлмайдиган даражада бахтиёр қилиб кўрсатилган болаларимизнинг расмлари чиқарилади. Аммо, фақат Туркияда эмас, бошқа жуда кўп мамлакатларда, жумладан, Ўзбекистонда, битта ўйинчоққа зор болакайлар бор. Бошқа мамлакатларда бундай бахтсизларнинг ҳам расмларнии чиқаришади, ижтимоий тенглик-тенгсизлик масалаларини кўтаришади. Аммо, Ўзбекистонда бундайларнинг расми ҳеч қачон матбуотда чиқарилмайди, улар билан ҳеч кимнинг иши йўқ ва бўлмайди. Чунки, телеэкранларда ҳамма нарса яхши, осмонимиз тинч.
Бутун дунё ахборот воситаларида ҳар куни бўлаётган ўнлаб-юзлаб, балки, минглаб автоҳалокатлар ҳақида хабарлар, автоҳалокатларни кўрсатувчи расмлар эълон қилинади. Қубон бўлганлар сони билдирилади. Юрагингиз ачийди, айни замонда, эҳтиёт бўлиш кераклиги ҳам ўйлайсиз, ҳукумат ҳам автоҳалокатларнинг сонини ҳеч бўлмаса камайтириш учун керак бўлган ишларни қилади. Ўзбекистонда бундай нарса бўлиши ҳам мумкин эмас Бўлиши мумкин эмас деганда, хабарни эмас, автоҳплокатни назарда тутмоқдамиз. Ислом Карим бошқараётган Ўзбекистонда автоҳалокат бўлармиди? Халқ хурсанд, бизда атоҳалокатлар йўқ, телеэкранларда фақат байрам, осмонимиз тинч.
Ўзбеклар шунақа романтик халқ, осмонни кўрадилар, осмонни ўйлайдилар. Ерда нима бўлаётгани билан ишимиз йўқ. Нима қилибди, миллионлаб ўзбеклар ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилинмаган ҳолда бўлса ҳам, чет элларда ишлаб, оилаларини боқмоқдалар, давлат бюджетини оёқда тутмоқдалар. Тўй қилиш имкониятимиз бор, ошимиз бор, туалетлар етарлича. Бизга бошқа нима керак?