04 January 2015
17:09 - Қозоқ олими ўз мамлакатида фаннинг муаммоларини анализ қилибди, Ўзбекистонда аҳвол қандай?
Қозоғистон Биология ва ўсимликлар биотехнологияси институтининг Илмий котиби, биология фанлари кандидати Серик Муҳаамбетжоновга асосланиб, Казинформ Агентлиги тарафидан хабар қилинишича, Қозоғистонда фаннинг асосий муаммоси – фан учун оз миқдорда маблағ ажратилаётгани эмас, фанга талаб камлигидир.

Шундай рақамлар келтирилади. Қозоғистон бўйича корхоналарда фаннинг янги ютуқларига асосланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш - умумий маҳсулотнинг 2,3% ни ташкил қилади. Чет эл капиталига асосланган корхоналарда бу рақам 5%, хусусий ширкатларда 3,7%, давлатга тегишли корхоналарда эса, жуда кам - 0,6%.

Серик Муҳаамбетжонов фаннинг асосий муаммоси келтирилган рақамларнинг кичик эканлигини урғулар экан, фанга кам маблағ ажратилиши каби муаммо борлигини ҳам тилга олади.

Унинг айтишича, ривожланган мамлакатларда фан учун Ялпи Ички Маҳсулотнинг (ЯИМ) умумий ҳажмидан ўртача 3 фоиз миқдорда маблағ ажратилади, аммо, турли мамлакатларда бу рақам турли, масалан: Швеция - 3,8%, Финляндия - 3,5%, Япония - 3,44%, Швейцария - 2,9%, АҚШ - 2,84%, Германия - 2,54%, Россия - 1,2%, Янги Зеландия - 1,16%, Жанубий Африка - 0,92%, Беларусия - 0,7%. АҚШнинг ЯИМиси бошқа давлатлардан жуда юқори бўлгани сабабли, фанга жуда катта маблағ ажратилишини тушуниш мумкин.

Қозоғистонда фан учун ажратиладиган маблағ 2000 йилдан бери 5 баравар ортибди, аммо эндигина ЯИМнинг 0,26% бўлибди. 2020 йилгача бу рақам 8 барварга оширилиб, 2% га чиқариш режалаштирилмоқда эмиш.

Табиий, Ўзбекистонда бунақа анализлар қилиш ҳеч кимнинг ҳаёлига ҳам келмайди. Ўзбекистонда киши бошига ЯИМ ҳажми ҳатто Қозоғистондан 2005 йилда 5,5 марта кам бўлиб, ҳозир 8-10 баравар камлигини ҳисобга олсак, фанимиз ҳам иқтисод билан бирга чўкаётганига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Қолаверса, Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимнинг мақсади ҳам шу.