23:45 - Ислом Карим ва Карим Масимов учрашуви ҳақида расмий хабарда чиқди
22:20 - “Эзгулик” жамияти “Озодлик”нинг ўзбекча хизматини бойкот қилишни қисман тўхтатди
21:00 - МД - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/> 23:45 - Ислом Карим ва Карим Масимов учрашуви ҳақида расмий хабарда чиқди
22:20 - “Эзгулик” жамияти “Озодлик”нинг ўзбекча хизматини бойкот қилишни қисман тўхтатди
21:00 - МД - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>
03 April 2009
03:00 - 23:45 - Ислом Карим ва Карим Масимов учрашуви ҳақида расмий хабарда чиқди
22:20 - “Эзгулик” жамияти “Озодлик”нинг ўзбекча хизматини бойкот қилишни қисман тўхтатди
21:00 - МД

23:45 - Ислом Карим ва Карим Масимов учрашуви ҳақида расмий хабарда чиқди

Бир неча соат олдинги хабаримизда Ўзбекистон президенти Ислом Карим қўшни Қозоғистоннинг Бош вазири Карим Масимовни қабул қилгани, аммо бу хусусда ўша дақиқаларгача расмий хабар тарқатилмаганини билдиргандик. Бир соат ўтар ўтмас, Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги (ЎзА) ўз сайтида бу ҳақда расмий хабар тарқатди.

Бироқ ЎзАнинг сайтида учрашувга оид ҳеч қандай расм берилмагани, фақатгина Ислом Каримнинг портрети қўйилгани диққатга сазовордир.

22:20 - “Эзгулик” жамияти “Озодлик”нинг ўзбекча хизматини бойкот қилишни қисман тўхтатди

Жамият ўзининг бугун тарқатилган баёнотида буни эълон қилар экан, “йил бошида бир қанча демократик ташкилотлар, ҳуқуқ ҳимоячилари жамиятлари радио фаолияти, унинг айрим ходимларининг касбий этика қоидаларини бузганлиги муносабати билан эълон қилган бойкотини қўллаб-қувватлаганини” урғулайди.

Баёгот қуйидагича тамомланади: “Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти “Озодлик” ва “Озод Европа” радиолари раҳбарияти, унинг ходимларини мудом демократик принципларга амал қилишга чорлаб, радио ўзбек хизматига эълон қилинган бойкотнинг бекор қилинганини маълум қилади. Бироқ бойкот радио продюссери Ҳурмат Бобожон ва мухбир Шуҳрат Бобожон (Абдулла Искандар)га нисбатан давом эттирилади. Жамият Марказий бошқаруви фаолларимиз ва тарафдорларига мазкур принципга амал қилишни тавсия этади.”

Баёнотнинг тўла матни билан жамиятнинг сайтида танишиш мумкин.

Мухбиримизнинг фикрича, жамиятнинг бу баёноти мутлақо тўғри. Чунки, биринчидан, қоғоздагина мавжуд бўлган ташкилотлар ва турли авантюристлар билан умумий ҳужжатларга имзо отиш, охир-оқибатда, обрўни туширадиган нарсадир. Иккинчидан, асосан бирликчилардан иборат бўлган жамиятнинг позицияси бу каби масалаларда “Бирлик” Партиясининг позициясига уйғун бўлиши керакли ўз-ўзидан маълум. “Бирлик”нинг позицияси эса, бу каби радиоларни қўйиб туринг, Ўзбекистон каби диктаторлик режимларига нисбатан ҳам “бойкот ва изоляция” эмас, “демократик дунёга интеграция қилиш ва мулоқотга тортиш” сиёсатини қўллаб-қувватлашдир. Бу сиёсатнинг қанчалик тўғри эканлигини ҳозир ҳамма кўриб турибди. Ҳатто АҚШ ҳам Эрондек душманига нисбатан ўз сиёсатини айнан шу йўналишда ўзгартирмоқда.

21:00 - МДҲ тузилмасининг газета ва журнали чоп этилади

Кеча ўтган матубот анжуманида Тожикистон Маданият вазирлиги матбуот котиби Анвар Юсупов Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги тузилмасининг яқиндан бошлаб газета ва журнали чоп этилишини таъкидлади. Тузилма Ижроия қўмитасининг Тожикистон пойтахтида ўтган 12-мажлисида бунга қарор берилган. Мазкур нашрларда тузилма фаолияти ёритилади, ўзаро интеграция ва ҳамдўстликка оид материаллар чоп этиб борилади. Бироқ нашларнинг номи, уларнинг тиражи ва қаерда чоп этилиши оид маълумотлар берилмади.

20:30 - Қозоғистон ҳукумати раҳбари билан учрашув расмий хабарга арзимайдими

Куни кеча Уммон султонлиги вазири ва Италия Ташқи ишлари вазири ўринбосарининг ташрифи борасида бутун дунёга жар солган маҳаллий матбуот бугун Оқсаройда Ислом Карим томонидан Қозоғистон Бош вазири Карим Масимовнинг қабул қилингани ҳақида лом-мим демади. Ҳатто Ислом Каримнинг Президент Нурсултон Назарбой билан телефон орқали суҳбати ҳақида ҳам қозоқ хабарчилардан билдик. Унга кўра, апрелда Ислом Карим Оролни қутқариш бўйича галдаги навбатчи анжуманларнинг бирига Алматига боради ва ўша ерда Назарбоев билан яккама-якка учрашади. Сув-энергетик бошқа масалаларни ўзаро келишиб олади.

Бироқ айрим иккинчи даражали деб қараладиган оммавий ахборот воситалари, яъни интернет сайтлар Карим Масимовнинг Ислом Карим билан Оқсаройдаги учрашуви ҳақида умумий хабарлар берган. Унда ўзаро қўшничилик алоқларининг гуллаб-яшаётгани, турли соҳаларда ҳамкорликнинг кучаяётгани тилга олинади.

Ислом Карим Тожикистонга газни камайтирмоқда, бу Россияга ҳам пўписа

Тожикларнинг “Авеста” ахборот ширкати мамлакатимизнинг Тожикистонга табиий газ етказиб бериш ҳажмини қисқартиргани ҳақида хабар берди. Аввал соатига 25 минг куб метр газ олган қўшнилар эндиликда 16 минг куб метрга қаноат қилишига тўғри келади.

Ҳозирда гўё қарзи мавжудлиги учун газ ҳажми қисқарганини таъкидлаётган ўзбек тарафи аслида сиёсий мақсадларни кўзлаган. Яъни, бу ерда Россиянинг таклифи билан ГЭС қуришга киришган Тожикистон томонига ўзига хос босим ўтказиш кўзланган. Бу ҳақда сўнгги чиқишида Ислом Карим ҳатто яширмаган ҳам эди, дейди мухбиримиз. Айни пайтда бу босим тожикларга оталик қилаётган Россияга ҳам пўписадир.

12:00 - Лондондаги G20 саммити битди, кўзлар Брюссель-Кельнда бўладиган НАТО йиғилишга бурилмоқда

Дунёда мавж ураётган моливий-иқтисодий бўҳрондан чиқиш йўлларини қидиришга бағишланган энг кучли 20 мамлакатнинг G20 саммити кеча Лондонда ишини тамомлади. Унинг асосий натижаси – бу 20 мамлакат қилинадиган ишлар учун 1 триллион доллар миқдорида маблағ тўплагани бўлди.

Саммит қатнашчилари ва баъзи меҳмонларнинг Буюкбритания қироличаси Елизавета билан тушган расмлари тарихга кечиб бўлди, дейиш мумкин.

Бугун эса дунёнинг диққат-эътибори НАТОнинг Страсбургда очилиб эртага Кельнда битадиган йиғилишида бўлади. Лондонда тўпланган лидерларнинг кўпчлиги иштиркида ўтадиган НАТО йиғилишида бу ҳарбий-сиёсий Альянснинг 60 йиллиги нишонланади ва асосан Афғонистондаги уруш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинади.

АҚШ президенти Барак Обама НАТО давлатларини бу урушга кўпроқ эътибор беришга, у ердаги қўшинларининг сонини орттиришга чақирмоқчи. Альянснинг қабул қиладиган қарорлари Афғонистоннинг қўшниларига ҳам таъсир қилиши аниқ. Шу сабабдан, ўзбекларнинг бу йиғилишга қизиқиши катта бўлиши табиий.

10:30 - Ҳазил эмас чин: Ўзбекистонда калиш экспорти ошмоқда

Расмий Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги - ЎзАнинг бугун хабар беришича, Наманган вилояти Поп тумани Исковут қишлоғида жойлашган “РАУ-Томь” ўзбек-рус-афғон қўшма корхонасида ўтган йили 270 минг калиш чиқарилган. Чет эллик технология бўйича 8 хил маҳсулот ишлаб чиқариладиган корхонада яна ҳам янги чет эл технологояларни тадбиқ қилиш режалаштирилмоқда. Шунда, бир йилда ишлаб чиқариладиган калиш сони 500 мингга чиқади. Олдингидек, калишларнинг 90 фоизи экспорт қилинавераркан. Ҳар ҳолда Афғонистонга бўлса керак.