31 December 2014
10:34 - Ўзбеклар учун яхши хабар: 2015 йилда тахминан 100 минг ватандошимиз Қозоғистонда иш топса керак
Қозоғистон Бош вазири Карим Масимов 2015 йилда чет эллик ишчи кучини ўз мамлакатида ишга жалб қилиш бўйича квота белгиловчи фармонга 24 декабрда қўл қўйган экан, у бугун расман эълон қилинибди. Бу ҳақда Казинформ агентлиги хабар берди ва фармон матнини ҳам эълон қилди. У энди 10 кундан кейин кучга кирар экан.

Фармонда айтилишича, 2015 йилда мамлакат аҳолисини иқтисдий фаол қисмининг 0,7 фоизига тенг бўлган чет эллик ишчиларнинг Қозоғистон ҳудудларида меҳнат билан шуғулланишига рухсат берилади.

Қозоғистон иқтисодини кўрсатувчи сайтларда айтилишича, мамлакат аҳолисининг иқтисдий фаол қисми 8,6 млн экан. Бунинг 0,7 фоизи 60 минг 200 бўлади. Нолегал ишлайдиганларни ҳам қўшиб, тахминан 120 минг чет эллик Қозоғистонда ишлайди, деб ҳисоблаш мумкин. Шубҳасиз, уларнинг мутлақо кўпчилиги ўзбеклар бўлади, масалан 100 минги.

Маълумки, Қозоғистонда ўртача ойлик биздан 8 баравар кўп. Демак, ўзбекистонлик тахминан 100 минг киши ўз мамлакатидан кўра 8 баравар кўпроқ маош олиб Қозоғистонда ишлаш имкониятига эга бўлади. Бу ўзбеклар учун катта ютуқдир. Бор бўлсин Қозоғистон, бор бўлсин қозоқлар!