
Ўтган кунги хабарларимиздан бирида Озорбайжон органлари “Озодлик” радиосининг Бокудаги офисида тинтув ўтказганларини билдирган эдик. Маълум бўлишича, офис ўша куни муҳланган, яъни у феълан бекилган. АҚШнинг Бокудаги элчиси, ЕИнинг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари, бир қатор АҚШлик конгрессменлар, Озорбайжон Демократик Кучларининг Миллий Маркази ва бошқа жамоат ташкилотлари ҳукуматнинг бу қадамини қоралаб, уни ўз халқаро мажбуриятларини ҳурмат қилишга чақирдилар.
Воқеалар қандай давом этишини тахмин қилиб бўлмайди, аммо Илҳом Алиев қандай қарор қилса, ўшандай бўлади. Чунки, Ғарб фақат инсон ҳуқуқлари масаласи деб Озорбайжондаги ҳокимият билан алоқлар ёмонлашишини истамайди.
Ҳамма нарса Озорбайжон халқининг қўлида. Аммо, халқни қандай айблаш мумкинки, демократик мухолифат бирлашишни истамайди. Ўнлаб бир-биридан фарқини ўзлари ҳам тушунмайдиган партия ва ташкилотлар тузиб олинган. Озорбайжон Демократик Кучларининг Миллий Маркази фақат қоғозда бор.
Демократик мухолифат битта партияга бирлашсагина, Илҳом Алиевни тахтдан узоқлаштириш мумкин, акс ҳолда, у ҳам Ҳайдар Алиев ва Ислом Карим каби бутун умр президентлик курсисисдан айрилмайди.