21:00 - Нимага Дания Бош вазирининг НАТОга Бош котиб бўлишини мусулмонлар истамайди? - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/> 21:00 - Нимага Дания Бош вазирининг НАТОга Бош котиб бўлишини мусулмонлар истамайди? - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>
29 March 2009
04:00 - 21:00 - Нимага Дания Бош вазирининг НАТОга Бош котиб бўлишини мусулмонлар истамайди?

21:00 - Нимага Дания Бош вазирининг НАТОга Бош котиб бўлишини мусулмонлар истамайди?

Кечаги хабаримизда мусуслмон мамлакатлари Туркиядан НАТОга Бош котиб бўлиши кутилаётган Дания Бош вазири Андерс Фог Расмуссенниннг номзодини вето этишни сўрашгани билдирилганди. Даниялик мухбиримизнинг ёзишича, мусулмон мамлакатларининг бу номзодга қарши бўлишлари тасодифий эмас. Асосий сабаб - Данияда мусулмонларга нисбатан салбий қарашли сиёсат мавжудлигида.

Данияликлар бу ерда яшаётган мусулмонлар исломий удумларга содиқ қолаётганларини унчалик яхши қабул қилмайдилар. Мусулмонлар маҳаллий жамиятга тўла интеграция бўлмаётганлари, масалан, мусулмон қизларнинг маҳаллий миллат вакиллари билан оила қуриш ҳоллари оз бўлгани ҳам совуқ қаршиланмоқда.

Кейинги йилларда бу айблар кўпроқ турк миллатига мансуб кишиларга қарши гапирилмоқда. Уларни бу ерга келиб, ишламасдан еб ётишда айблаш ҳоллари бор. Ваҳоланки, туркларнинг маҳнаткашлиши шак-шубҳасиздир. Иш топиш қийин бўлишига қарамасдан, ишсиз туркни учратиш қийин.

Кейинги пайтларда данияликлар, айниқса, қизлар ичида ислом динини кабул килиш, исломий кийим кийиш ҳоллари кўпаймоқда. Бу ҳам бошқа данияликларнинг норозилигини уйғотмоқда.

Мусулмонларга бўлган бундай салбий ёндошишда Дания ҳукуматининг қанчалик қўли борлиги маълум эмас. Лекин, оддий мусулмонлар бу шларга ҳукуматининг ўзи бошчилик қилади, деб ҳисоблайдилар. Мусулмон мамлакатларининг Дания ҳукумати раҳбари бўлмиш Андерс Фог Расмуссенга салбий муносабатининг асос сабаби шу.