19 December 2014
07:13 -
Барак Обама Россияга қарши янги санкциялар киритишга йўл очадиган янги қонунни имзолади

Обаманинг ўзи бу қонун асосида ҳозирча Россияга қарши янги санкциялар киритиш нияти йўқлигини айтар экан, агар Россия Украинадаги конфликтни ечиш йўлида Ғарб истаётган қадамларни қилса, бор санкциялар ҳам юмшатилиши мумкинлигини гапириб, айни замонда, имзоланган қонун санкцияларни кенгайтиришга йўл беришини урғуломоқда.
Россия Украинадаги сиёсатини юмшатиш бўйича гапирса ҳам, ҳали амалий қадамлар қилмади. Кўринишидан, Обама имзолаган қонуннинг мақсади - Путинга маънавий босим ўтказишдир. Ҳозирча. Путин орқага чекинмаса, янги санкциялар киритилади.