08 December 2014
16:16 -
“Ҳаракат” хатқутисидан: “Сирдарёда қонун йўқ!..”
Ҳақиқат худонинг ердаги юзи —
уни синдирганнинг сингайдир ўзи..
Мен, Х. Н. Алибоев Сирдарё вилояти “Ногирон болалар ва уларнинг ота - оналари” Уюшмаси раиси, Кенгаш аъзоси хисобланаман. Уюшманинг мақсад ва вазифалари хамда бурчлари Сирдарё вилоят Адлия Бошқармаси томонидан 2001 йил 26 апрел куни №24-сон билан рўйхатдан ўтказилиб, тасдиқланган Қонуний Низомимизда конкрет кўрсатилган...
Жумладан,Уюшманинг 2014 йил 6 сентябр куни Қонунинй асосалрда ўтган Қурултой қарорига кўра мен, бир овоздан муқобил номзодлар орасидан демократик тарзда кейинги 5 йил муддатга Ўзбекистон Ногиронлар Жамияти Марказий Раёсати раиси К. К. Абдуллаев раислигида, Т. Хайитбоев котиблигида сайланиб тасдиқландим.
Бироқ, бир гурух уюшган шахслар: (А. К. Акабеков, С. Т. Эгамова (Худойназарова) Н. Анор-боевлар) Адлия мулозими Р. Эшбоевнинг бевосита (иштирокчи) қанотлари остида 2013 йил 7 август куни гўёки Кенгаш йигилиши бўлгандек бир вароқчадан иборат Уюшма Низомининг 4 бўлими 4.5 бандини қўпол равишда, 2 қисмига зид равишда (аслида бўлмаган) сўнгра мархум К.А.Сотволдиевнинг шахсий имзосини (отасини) қалбакилаштириб “расмийлаштиришибди”.
Шунингдек, ушбу гурух юқорида исмлари зикр этилган уюшган шахслар 2013 йил 9 сентябр куни яъни (отаси вафотидан 3 кун ўтиб) А. К. Акабековни шахсий турар – жойида уй шароитида гўёки Уюшманинг Қурултойи (сеъзд) бўлиб ўтгандек (аслида бўлмаган) ноқонуний хужжатларни Уюшма Низомининг 4 бўлими 4.5 бандинининг 1 қисмига зид равишда ва қайд қилишиб, қалбаки расмийлаштиришган...
Ёки бир хўжаликда оила боши вафот этса, фарзанди (А. К. Акабеков) ўз хонадонида оила аъзолари билан сукут сақлашлари, мархумни (отаси) хотирлашлари, вафот этганлиги муносабати билан аза тутиб, маърака ўтказишлари, келган мехмонлар дуо-ю фотиха қилиши жараёнлари, Қонунийлик хамда Ўзбек миллатининг урф – одатларида Қурултой (сеъзд) йигилиши деб белгиланганми...? (Адлия бошқармаси Мутасаддиларининг эътирофи).
Шу жумладан, ушбу “уюшган тўда” Адлия мулозими Р. Эшбоевнинг бевосита рахнамолиги остида муқаддам (хозир хам) Уюшма Низомининг 3 бўлими 3.2, 3.3, 3.4, 3.5 бандлари 5 бўлими 5.5 бандларини қўпол равишда бузиб, Ўзб. Респ.нинг амалдаги қонунларига зид тарзда якка тартибдаги фуқароларни, шунингдек жамоавий аъзолар хисобланган ЯТТларни (33 та) ишончларига кириш орқали ноқонуний вилоят Уюшмасига жалб қилишиб, хаттоки меъёридан кўп миқдорда аъзолик бадаллари ундиришиб келишган...(аслида давлат бюджетига тўланадиган солиқ тўловлари)
Жуда хам қизиқ! Агар ушбу тадбиркорлар (33 та) ўз фаолиятларинин қонуний олиб боришганларида, “уюшган тўда” тузогига тушиб қолишмаганда, кейинги 5 йилликни сархисоб қилганимизда давлат бюджетига хамда Уюшмага тахминан 39 600 000 сўм зарар етказишмаган бўлишармиди...? (аниқлик киритиш учун Гулистон шахар ДСИ томонидан назоратли текширув тафтиш ўтказилиши шарт)
Бироқ, ушбу “уюшган тўдалар” 2014 йил 9 сентябр куни Адлия мулозими Р. Эшбоевнинг бевосита (иштирокчи) қанотлари остида ўзларининг ноқонуний Уставлари бўйича (қасдма - қасд) Уюшманинг конференциясини ўтказишиб, хеч қандай ваколатга эга бўлмаган А. К. Акабеков (?) конференцияда тўгридан тўгри раислик қилиб, ўзининг гумашталаридан бири С. Т. Эгамовани раиса этиб сайлашганликларини иддао этишиб, менга, қонуний сайланиб тасдиқланган Уюшма раисига реквизитларни (мухр, тамга...) топширмасдан ўз ноқонуний фаолиятларини давом эттиришмоқдалар... (Далолатнома асосида қайтариб олиб беришларингиз талаб этилади)
Эътиборли жихати шундаки, хеч бир ташкилот масалани қонунан, сидқидилдан ўрганиб чиқмасдан, ушбу “уюшган тўдани” А. К. Акабеков, С. Т. Эгамова (Худойназарова), Н. Анорбоев ва иштирокчи Р. Эшбоевларни вилоятда ким ёки кимлар, қайси давлат идораси ёки унинг мансабдори қонунийликни рўёбга чиқариш ўрнига, холатларни ойдинлаштириш ўрнига, Қонун устуворлигини таъминлаш ўрнига, қўрқмасдан хеч нарсани менсимай, ўзбошимчалик билан қонунларни ўз йўриқларига огдиришиб қўллаб – қувватлашмоқда экан...?
Республика Бош Прокурорига ёзган шикоятим Сирдарё вилояти Прокуратурасига қайтарилмоқда, вилоят Прокуратураси эса, ўз навбатида Гулистон шахар Прокуратурасига улоқтиришмоқда. Гулистон шахар Прокуратураси (М. Х. Эшназаров) менинг хақ эканлигимни исботловчи барча далилий хужжатларимга кўз юмиб, “ўз тасдигини топмади” деб, чалгитувчи юзаки жавоб хати йўллади...(хат нусхаси иловада)
Навбатдаги мурожаатимга 2014 йил 3 ноябр санаси билан Гулистон шахар Прокурори А. Э. Назаров томонидан №10/1414т-14-сон билан келган жавоб хати мазмунича (М.Х.Эшназаровнинг хатдан кўчирма) иддао этилиб, “Агар ушбу хатдан норози бўлсам Прокуратурага бориб танишиб чиқишлигим мумкинлиги” кўрсатилгач, мен шахсан Х. Эгамбердиев хузурида бўлиб хақ эканлигимни исботловчи хужжатларни тақроран кўрсатдим хамда тушунча бердим...
Бироқ иш жилди билан танишиб чиқсам у ерда мен юборган мурожаат ва иловалардан ташқари, собиқ Прокурор М.Х.Эшназаровнинг юзаки жавоб хати, шунингдек қонунлар тадбиқ этилиши оқибатида жавобгарликдан, эгаллаб турган мансабларидан мосуво бўлишларидан қўрқиб хастпўшлаш мақсадида Хуқуқни мухофаза қилувчи орган ходимларини чалгитувчи юзаки жавоб хатига (Адлия мулозими Р.Эшбоев шахсан тайёрлаган) сўнгра И. М. Ризаевни турли хил провакацион саволлар сўнгида босим остида ёздирган тушунтириш хатига кўзим тушиб, очилиши керак бўлган “жиноий ишни” асоссиз ёпиб юборишганига гувох бўлдим...
Адолатни кўзи шунчалар кўрми ёки малакали мутахассислар етишмаслиги оқибатими бу?
Мен давлат идораларидан хақиқат излаяпман, адолат кутяпман-ку? Қонунийликни талаб қиляпман-ку?!
Қонун бузилиш холатларини олдини олмоқчи, вужудимдаги бор икониятимни (гарчи II гурух ногирони бўлсам-да,) кучимни, салохиятимни шу Ватанимга, унда яшаётган ижтимоий химояга мухтож қатлам – ногиронларга сарф этмоқчи бўлсам-да, нима учун бир гурух етти муччаси соглом, юқори мехнат шароитига эга, ойлик маошлари етарли, тагларида қимматбахо автомашиналарига эга, фаровон хаётларидан мамнун айрим шахслар, қачонгача ногиронлар устидан кулиб юришади, Уюшма номидан ўз гаразли манфаатлари йўлида фойдаланишади?!
...“Фуқаролар мурожаатлари тўгрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида “устиларидан шикоят этилаётган Давлат органи ёки мансабдор шахснинг ўзига мурожаатни қайтариб жўнатишлик таъқиқланганлиги” муносабати билан мазкур навбатдаги такрорий мурожаатимни Республика даражасида назоратга олиб, ўрганиб, тегишли хулосалар беришларингизни сўрайман.
(Юқорида зикр этилган уюшган гурух қилмишлари, Ўзбекистон РеспубликасиЖКнинг 167, 168, 205, 206, 207, 209, 228 моддалар бўйича белгиланган жиноятлар мажмуасини қасддан содир этишган деб ўйлайман)
Ҳусниддин Алибоев,
Сирдарё вилояти “Ногирон
болалар ва уларнинг ота-оналари”
Уюшмаси раиси, Кенгаш аъзоси
+99891 508 93 13