03 December 2014
17:43 - Қозоғистон, Туркманистон, Эрон президентлари “Шимол-Жануб” темир йўлининг бир қисмини очдилар

Бугун Қозоғистон-Туркманистон-Эрон темир йўлининг Туркманистон-Эрон бўлими расман очилди. Тантанали очилиш маросими Эроннинг шимолидаги Каспий денгизига яқин бўлган Горгон шаҳарида бўлиб ўтди. Маросимда уччала мамлакатнинг президентлари - Ҳасан Руҳони, Қурбонгули Бердумаҳаммад ва Нурсултон Назарбой иштирокида этди.

Йўл расман очилиши билан Қозоғистоннинг дон тўла биринчи поезди Туркманистондан Эронга ўтди. Кейин 3 давлат раҳбари брифинг ўтказдилар. Бу йўлнинг келажаги, уч мамлакатнинг алоқалари қандай ривожланаётгани ҳақида баландпарвоз гаплар айтилди. Уларнинг ичида Нурсултон Назарбойнинг қуйидаги сўзларигина диққатга сазовордир: “Агар Эроннинг “олтилик” билан музокаралари ижобий тугалланиб, Эронга қарши киритлган санкциялар бекор қилинса, бизнинг савдо алоқаларимиз янада ортади”.

Эслатиб ўтамиз, умумий узунлиги 928 км бўлган бу темир йўлнинг Эрон (82 км) ва Қозоғистон (146 км) қисми битган. 700 км узунликдаги Туркманистон бўлими ҳали қурилмоқда.

Марказий Осиёнинг марказида жойлашган ва аҳолисининг сони билан энг катта мамлакат бўлган Ўзбекистон бундай лойиҳалардан ташқарида эканлиги Ислом Карим олиб бораётган яккамоховлик сиёсатининг натижасидир.