02 December 2014
19:15 -
Ўзбеклар исёнининг олдини олиш мақсадида Тошкент кўчаларида ҳожатхоналар қурилади

Шаҳар ҳокимлиги бундан ташқари чорраҳаларга йўл ҳаракати хавфсизлиги масаласида видеокамералар ўрнатилиши, унинг атрофидаги асфальтнинг текисланишини таъкидлади. Аммо шаҳар йўлларидаги ўйдим-чуқурларни ямаш, уларни таъмирлашни бўйнига олмади.
Тахмин қилиш қийин эмаски, Тошкент шаҳар раҳбарлари “Ҳаракат” сайтида ўзбеклар овқат ейиш ва туалетга боришдан бошқа нарса билан ишлари йўқлиги тўхтовсиз гапирилганидан кейин ҳожатхоналар қуриш фикрига келишган. Чунки, ҳожатхоналар билан муаммо чиқса, ўзбеклар исён қилиши муқаррар. Кейин исён сиёсий йўналишга тушиб кетиши ҳам мумкин. Бунинг олди олиниши керак.