24 November 2014
21:44 - Кенжа Ислом Каримга интернетда ҳужумлар бошланди
Қатор интернет нашрларига Президент Ислом Каримнинг Лондонда таълим олаётган набираси Ислом Карим (Фуҳуша лақабли Гулнора Каримнинг ўғли) ароқхўр, наркоман ва маиший бузуқи эканлигини тасвирлайдиган мақолалар сиздирилди. “Сиздирилди” сўзига урғу бераётганимизнинг боиси мақолалар муаллифлари аноним бўлиб, мақолаларда Ислом Каримнинг юқоридаги сифатларини ифодаловчи фотосуратлар ҳам тақдим қилинган. Бундай суратларни, ўз-ўзидан маълумки, ҳамма ҳам қўлга кирита олмайди.

Эълон қилинган мақолаларда кичик Ислом Каримнинг “ўзини мухолифатчи қилиб кўрсатишга уринмоқда, аслида эса, “фаҳшга берилган, бачкана ва ҳеч нарсага ярамайдиган лапашанг” қабилидаги портрети чизилган. Бусиз ҳам “Ҳаракат” агентлиги икки Исломнинг бир гўрлиги, уларнинг иккисини ҳам ўрни келажакада ахлатхона бўлиши хусусида ёзганди.