21 November 2014
22:24 -
Қамоқда қолаётган Мурод Жўраев ҳамда Бобомурпод Раззоқовнинг аҳволи оғир
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ЖИЭББ тизимидаги 64/56-муассасада (Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳри) жазо муддатини ўтаётган Ўзбекистон Олий Кенгашининг собиқ депутати Мурод Жўраевнинг аҳволи оғирлашди. Шу пайтгча ошқозон-ичак яллиғланиши, гипертония ва умумий ҳолсизликдан шикоят қилаётган собиқ депутатнинг қовуғида ўсимта пайдо бўлган. Онкологик характердаги мазкур ўсимта маҳкумнинг ҳаётига нисбатан жиддий хавф бўлиб, Мурод Жўраев тезликда озод қилиниши лозим. Аммо, бу хусусда мухбирларимиз билан сўзлашган маҳкумнинг рафиқаси Холбика Жўраева кўз ёшлари ичида эрининг қамоқдан чиқишига умиди қолмаётганини гапирди.
Шунингдек, Тошкентдаги тиббийлаштирилган жазони ижро этиш муассасасида сақланаётган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Бухоро вилояти бўлими раиси Бобомурод Раззоқовнинг ҳам ҳаёти хавф остида. Ҳатто унинг аҳволи шу қадар оғирки, бугун унинг олдига адвокатнинг киришига ҳам рухсат берилмади. У кейинги ҳафтанинг чоршанба куни мураккаб жарроҳлик операцияси столига ётқизилади. 64/18-сонли муассаса бош шифокори унинг бош мия суягининг ёпиқ синиши ва бош мия жароҳати билан оғир аҳволда эканини яширмади.
Ҳуқуқ ҳимоячисининг ўғли Шуҳрат мазкур ҳолат унинг қийноққа солинганини ифодалаши, шу боисдан Ўзбекистон ИИВ ЖИЭББ раҳбариятидан хизмат текшируви талаб қилаётганини айтди.