21 November 2014
11:45 -
Қозоғистон Антарктика Шартномасига қўшилди, Ўзбекистон ҳам қўшилиши ва у ерга мардикорлар жўнатиши керак

Бу Шартнома 12 мамлакат иштирокида тузилган бўлиб, ҳозир уни имзолаганлар сони, Қозоғистонни ҳам қўшсак, 47 га чиқибди. Уларнинг 29 таси маслаҳат овозига эга. Бу Шартномнинг мақсади - Антарктикани демилитаризация қилиш, ундан фақат тинчлик мақсадида фойдаланиш, ядровий қуролдан озод зона бўлишини таъминлашдир. Уни имзолаганлар ичида СССР ҳам бўлган, кейин унинг ўрни Россияга ўтган. Аъзолар ичида, масалан, Украина ва Туркия ҳам бор.
Қозоғистон жаҳон миқёсидаги жараёнлардан четда қолмасдан, уларга қўшилаётгани мақтовга сазовор воқеа. Аммо, ўзбекларни биринчи навбатда Ўзбекистон қизиқтиради. ЎЗбекистон эса, инидан чиқмайдиган Ислом Карим президентлигида яккамохов мамлакатга айланмоқда. Бу нарса глобаллашув асрида ўз-ўзини ўлимга маҳкум қилишдир.
Тўғри, иқтисодининг кучи Қозоғистондан 8-10 баравар орқада бўлган, Давлат Бюджети чет элда мардикорарлик қилаётганлар ёрдамида оёқда турган Ўзбекистон жаҳон миқёсида нима ҳам қололарди, деган саволга жавоб йўқдек кўринади. Аммо, истасак жавоб топилади, дейди мухбиримиз. Ҳозир Россия, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларга мардикорлар етиштирадиган давлатга айландикми, демак, Антарктикага мардикорлар етиштириб беришни бўйнимизга олсак бўлади.