17 November 2014
19:43 -
МТСнинг Ўзбекистон билан арбитраждаги тортишувлари тугади, аммо янги муаммолар бошланди

“Муроса битими инглиз ҳуқуқи орқали бошқарилади ва томонлар ўртасидаги барча баҳсли ҳолатларни Париждаги Халқаро савдо палатаси ҳузуридаги Халқаро арбитражда кўриб чиқишни кўзда тутади. UMS қўшма корхонасига 2G/3G/LTE тармоқлари, частота ва рақамлар ҳажми бўйича лицензиялар, шунингдек, инвестициялар сақланиши ва қайтарилиши бўйича кафолатлар олган” дейилади шу муносабат билан маҳаллий матбуотда тарқатилган хабарларда.
Аммо, МТСнинг хўжайини Владимир Евтушенов устидан Россияда жиноий иш очилган, унинг ўзи уй қамоғида. Бу воқеа UMS қўшма корхонасининг ҳали бошланмаган келажагига қандай таъсир кўрсатади, деган саволга жавоб йўқ.