17 November 2014
10:44 - Тожикистон Ислом Уйғониш Партияси раиси аҳмоқлигини кўрсатиб, мусулмонларни чаласаводликда айблабди
Бу мамлакатдаги мустақил Asia-Plus агентлиги хабар қилишича, Тожикистон Ислом Уйғониш Партиясининг раиси Муҳиддин Кабирий шанба куни ёшлар билан учрашув ўтказиб, Ислом дунёсидаги муаммолар ва уларнинг калиб чиқиш сабабалари ҳақида лекция ўқибди. Унга кўра, ислом дунёсидаги муаммоларнинг сабабчиси – мусулмонларнинг чалсаводлиги эмиш.

“Бугун урушлар асосан ислом дунёсида бўлмоқда, мусулмонлар яшайдиган мамлкатларда очлик ҳукм сурмоқда, диктаторлар ҳукмронлиқ қилмоқда, у мамлакатларда сиёсий муаммолар кўп. Бизни урушга итаришмоқда, бизни бир-биримизга қарши қуроллантиришмоқда, биз эса, нима учун урушаётганимизни, нимага бир-биримзга қарши чиқаётганимизни ҳам муҳокама қилмаймиз”, дебди Муҳиддин Кабирий. У ислом дунёсида олтин аср бўлгани, жаҳоннинг илм-фани, маданияти ва таълим системаси ислом дунёсисиз яшай олмаганини эсдан чиқармсликка чақирибди.

Муҳиддин Кабирий бир нарсада ҳақли, дейди мухбиримиз. Ростдан ҳам қисқа вақт Ислом дунёсида олтин аср бўлди, фан ривожланди, Ал Хоразмий замонавий математика асосларини яратди, айнан мусумлн мамлакатларида, аниқроғи, Боғдод ва Самарқандда биринчи расадхоналар қурилди. Аммо, бу олтин асрни ким бузди? Ислом уламолари. Айнан улар фаннинг ҳам риволанишини тўхтатиб, ҳаммаёқни фақат ва фақат Қуръонни ёдлатадиган мадрасаларга тўлатдилар. Ислом дунёси риволанишдан тўхтади. Илм фан авваллари ҳам Европада, аниқроғи, Юнонистонда ривожланган эди, кейин шимолий Европага кейин АҚШга кўчди. Мусулмонлар лампа чироқдан нарига ўтолмадилар.

Буларни тушунмайтган Муҳиддин Кабирий аҳмоқдир. Бундайлар билан Ислом динёси ривожланиши мумкин эмас. Асосий айб ислом уламоларида, Кабирий каби сиёсат деган нарсани ҳам билмасдан сиёсатга кираётганларда.

Ислом уламолари Ислом дунёсида юз йиллардан бери бўлаётган жараёнларни анализ қилишга ақллари етса эди, Ислом динида чуқур ислоҳотлар қилиш лозимлигини, Ислом дунёвийлик принципини қабул қилиши шартлигини, жуда кўп ҳолларда бажариб бўлмайдиган 5 маҳал номоз, рўза ва ҳаж амалиётлари фарзликдан чиқарилиши кераклигини, ягона фарз бўлган имонга аҳамиятни кучайтириш шартлигини тушунишарди.

Ҳозирча эса, айнан Ислом уламолари, Кабирий каби сиёсатчилари чаласаводдир.