10 November 2014
19:42 - Ўзбекистондаги 4 та туман бу ҳафтани янги миршаббоши билан бошлади
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати пойтахтнинг Мирзо Улуғбек, Яккасарой ва Олмазор туманлари ички ишлар бўлимларига янги бошлиқлар тайинлангани ҳақида хабар қилди. Маълум бўлишича, Мирзо Улуғбек тумани ИИБга подполковник Муҳиддин Жўраев, Яккасаройга тумани ИИБга подполковник Саидакбар Пўлатов, Олмазор тумани ИИБга подполковник Равшан Султонхўжаев раҳбар этиб тайинланган.

Шунингдек, Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани ИИБга ҳам янги бошлиқ тайинланибди. Бу одам - подполковник Ботир Қосимов экан.

Ўзбекистондаги ўзбек душманлари режимининг таянч нуқталаридан бири миршаблар тизимидир. Бу тизим хизматчилари ахир бир кун миллат олдида жавоб берадилар. Шунинг учун уларни афти-башараларини ҳам билиб боришдан фойда бор. Аммо, уларни тополмадик.