27 October 2014
22:46 -
Озорбайжон ва Арманистон президентлари Парижда учрашди, сиёсий далол - Франция Президенти

Хўш, Илҳом Алиев озорбайжонларнинг манфаатларини ҳимоя қиладими? Йўқ. У КГБнинг ишонган одами Ҳайдар Алиевнинг ўғли. Ҳозир у отасининг сиёсатини давом эттирмоқда, холос. Унинг мақсади - Озорбайжон халқини лақиллатиб юриб, Тоғли Қорабоғ тўла арманиларнинг қўлига ўтиб кетиши учун вақт бериш ва шароит яратишдир.
Тоғли Қорабоғ муаммосини тинч йўллар ва музокаралар билан, минг афсуски, ҳал этиб бўлмайди, дейди мухбиримиз. Озорбайжон Тоғли Қороабоғни ва унинг атрофидаги арманилар тарафидан босиб олинган ерларини, бу ерлар Озорбайжон ҳудудларининг 20 фоизини ташкил қилади, куч билан қайтариб олиши керак. Бошқа йўл йўқ.
Озорбажонларнинг ўзи бундай курашга тайёр эмаслигини ҳам тан олиш керак. Бу халқ ҳозирча нефтдан келаётган фойданинг гаштини суриш билан овора.