24 October 2014
19:30 -
Ўзбекистон “қора бозор”ида доллар қутуриб кетди
Бугун АҚШ долларига эҳтиёжманд киши “қора бозор”дан бу валютанинг 100 талигини 323 000 сўмга харид қилишига тўғри келди. Валюта курси муттасил ўйнаётгани, яъни ўзгараётгани боис саррофлар валютанинг сотилиш ва харид баҳоларидаги тафовутни ошириб юборишган. АҚШ долларининг 100 лик купюраси 316 000 сўмга харид қилиняпти, яъни сарроф ҳам юз доллардан 7 000 сўм (2 АҚШ долларига яқин) ишламоқда.
Саррофларнинг таъкидича, курс кўтарилиши, яъни сўм инфляцияси давом этади. Республика Марказий Банки томонидан ўрнатилган сўнгги расмий курс эса (1 АҚШ доллари) 2379 сўм 75 тийиндир.
Саррофларнинг таъкидича, курс кўтарилиши, яъни сўм инфляцияси давом этади. Республика Марказий Банки томонидан ўрнатилган сўнгги расмий курс эса (1 АҚШ доллари) 2379 сўм 75 тийиндир.