24 October 2014
01:48 -
Ўзбеклар Санкт-Петербургда ўзаро пичоқлашишди, бир ўзбек нобуд бўлди
Санкт-Петербургнинг “Охтинский” нон заводида тирикчилик қилаётган ўзбеклар ўзаро жанжаллашиб, бир-бирларини пичоқлашди. Натижада 5 муҳожир қаттиқ яранланиб, уларнинг бири нобуд бўлди. Иш жойи учун талашган бир неча йигит шу ерда ҳам ўзбекнинг кимлигини кўрсатибди: водийлик болалар сурхондарёликлар билан чавақлашишган!
Ҳозир комбинатни Россия Федерал Муҳожирлик Хизмати ва полиция босган. Муштумзўрларнинг касрига яна бир неча ўзбек Россиядан депортация қилиниш арафасида, деди мухбиримиз.