Бразилиялик футболчи Фабио де Лима Дубайнинг «Ал-Васл» клубида Ўзбекистон фуқароси сифатида тўп сурмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг бир қанча веб нашрлари катта ифтихор ҳисси билан ёзишмоқда. Футболчини Ўзбекистон фуқаролигига айлантириш учун Президент Ислом Каримнинг фармони зарурлигини ҳисобга олсак, Ўзбекистон паспорти-ю президент имзоси қанчалар арзонлигини кўриш мумкин.
Аммо гап “Бирлик” лидерларидан Пўлат Охунннинг паспорти, унинг 2008 йилда Ўзбекистонда судлашиб ҳам ўз фуқаролигини расмийлаштира олмагани тарихи ҳақида борса, паспортнинг қийматини бошқача тушуниш мумкин. Бир пайтлар Совет Иттифоқидек улкан мамлакатнинг депутати бўлган, Сахаров гуруҳида Иттифоқнинг парчаланишига катта ҳисса қўшган шахс қайда-ю, бир бетайин тўптепар қайда, деган саволга Ислом Каримдан жаоб кутиш ортиқча.
Қолаверса, бундай майда-чуйда нарсалар билан - ош еб, ҳожатга боришдан бошқасига ярамайдиганлар подасига айланган ўзбекларнинг ҳам иши йўқ. Миллат бундай нарсалар билан иши борлигини кўрсатсин, бундай масалаларни кўтарётган “Бирлик” Партиясига ҳеч бўлмаса хайрихоҳлик кўрсатсин, ана ўшанда Ислом Карим Ўзбек миллати ва Ўзбекистон давлатининг муаммолари билан шуғулланишга бошлайди.