22 October 2014
10:21 -
ИШИДга қўшилиш учун кетаётган 3 америкалик қизни Германиядан ушлаб келишибди, Ислом терроризмини тўхтатиб бўладими?
АҚШниннг ABC News телеканали тарқатган хабарга кўра, Федерал Тергов Бюросининг хизматчилари АҚШнинг Коларадо штати маркази Денвер шаҳридан Германия ва Туркия орқали Сурияга бориб, ИШИД сафларида урушиш учун кетаётган 15-17 ёшли уч қизни Германиядан ушлаб келиб, оилаларига топширишган. Исми очиқланмаган қизларнинг иккиси асли Сомалиялик 15 ва 17 ёшли опа-сингил бўлиб, учинчиси 16 ёшдаги асли Суданлик қиз экан.
Колорадо полицияси расмийлари бу воқеа 17 октябрь куни бошлангани айтишмоқда. Айнан ўша куни 3 қиз ғойиб бўлганини уларнинг ота-оналари билдиришган. Полиция иш очган, аммо охирги душанба куни қизлар уйига қайтиб келгани ҳақида хабар келган.
Федерал Тергов Бюросининг Денвер матбуот котиби “Вазиятни биламиз, қизларни Денверга қайтариб келишда ёрдамчи бўлдик. Қизлар соғ-саломат, оилаларига билан қовушдилар” дейиш билан чекланибди.
Қизлар вояга етмагани сабабли, уларни жавобгарлика тортиш-тортмаслик ҳали маълум эмасмиш. Вояга етмаган ёшлар террористларга қўшилиш учун Яқин Шарқ мамлакатларига кетишлари Колорадо штатида олдин ҳам бўлган экан.
Тахмин қилиш қийин эмаски, бундайлар фақат Колорадо эмас, АҚШнинг бошқа штатларида ҳам бўлган, бор ва бўлади. Исломда чуқур ислоҳотлар ўтказиб, Ислом дини дунёвлик/секуляризм принципини расман қабул қилмагунча, ёш мусулмонларни исломий давлат ғояси тўрига тушириб, жиҳодчилар сафига жалб этишни тўхтатиб бўлмайди.
Яна ҳам очиқроқ қилиб айтсак, Ислом дунёвийлик принципини қабул қилмас экан, ислом терроризми ва террорчиларни куч билан йўқ қилиш жараёни битмайди. Автоҳалокатларга кўринкканимиз каби, ҳеч қачон ғалаба қилолмайдиган, аммо бекорга қон тўкаверадиган ислом терроризмига кўникишимиз керак бўлади.