22 October 2014
09:05 -
Жиноят даражасидаги масхарабозлик: Ўзбекистон ҳукумати ҳали ҳам ўзбекларни алдаш билан машғул
ЎзАнинг хабарига кўра, кеча Вазирлар Маҳкамаси жорий йилнинг 9 ойида мамлакатимзнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини муҳокама қилишга ҳамда 2014 йилнинг 17 январида республика Ҳукумати мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Карим томонидан белгилаб берилган 2014 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларини амалга оширишга бағишланган мажлис ўтказибди.
Бу мажлисда Ўзбекистон иқтисоди гўё гуллаб-яшнаётганини кўрсатувчи ҳамма рақамлар масхарабозликдан бошқа нарса эмас. Буни англаб етиш учун, аҳволимизни ҳеч бўлмаса Қозоғистон билан солиштириш етарли.
Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида, масалан, Ўзбекистоннинг Ялпи Ички Маҳсулоти (ЯИМ) бу йилнинг 9 ойида 8,1 фоизга ортгани энг катта ғалаба сифатида тақдим этилибди. Бир қарашда ҳақиқатда гўзал рақам. Бундай ўсиш бўйича дунёда биринчилардан бўлсак ажаб эмас.
Аммо, ЯИМнинг ҳажми қанчалиги айтилмайди, демак, 8,1 фоиз ўсишга тўғри баҳо бериб бўлмайди. Лекин, биз ҳаракат қилиб кўрамиз.
Ўзбекистон режими ЯИМ ҳажми қанча эканлигини халқдан доимо бекитиб келади. Бироқ, “Бирлик” Партияси “Ҳаракат” Агентлиги билан биргаликда ойлар бўйича қидириб топдиларки, Ўзбекистонда 2013 йилда ЯИМ бор-йўғи 50 млрд доллар атрофида бўлган. Демак, 8,1 фоиз ўсишдан кейин ЯИМнинг ҳажми 54,5 млрд долларга чиқибди. Яъни, ЯИМ 4,5 млрд долларга кўпайган.
Қозоғистоннинг ЯИМ ҳажми 2013 йилда 220 (!!!) млрд доллар эди. Бу йил уларда ўсиш 6 фоиз бўлмоқда. Демак, Қозоғистоннинг Ялпи Ички Маҳсулоти ҳозир 232,2 млрд доллардир. Яъни, ўсиш 12,2 млрд доллар. Аҳолиси биздан 2 баравар кам бўлган Қозоғистонда ЯИМнинг ўсиши биздан сал кам 3 баравар кўплигига нима дейсиз? Аҳолининг ойлиги ҳам шунчалик ўсишини ҳисобга олсак, қозоқлар олдида қашшоқлигимиз яна ҳам ортибди. Демак, ҳозиргидан ҳам кўпроқ ўзбеклар Қозоғистонга бориб мардикорчилик қилишга маҳкумлар.
Мана Ўзбекистоннинг аҳволи.
Вазирлар Маҳкамаси аҳволимизга тўғри баҳо бермаяптими, демак, бу аҳволдан чиқиш учун ҳеч нарса қилмоқчи эмас. Пичоққа илинадиган режалар бўлса, улар айтилган бўларди. Режалар ҳам йўқ.
Демак, Вазирлар Маҳкамасининг бу каби рақамлар эълон қилиши нафақат масхарабозлик, балки, миллатга қарши қилинаётган жиноятдир.
Вақти келади, Ислом Карим ҳам, у тузган ҳукуматнинг раиси Шавкат Мирзиё ҳам, бошқа ҳукумат аъзолари ҳам, қилаётган жиноятлари учун жавобгарликка тортиладилар. Бундай жиноятчиларга қарши олий жазо тикланиши керак.