20 October 2014
07:07 -
Сенсация: ХАМАС лидерининг қизи Тел-Авив касалхонасида даволаниб чиқди

Касалхона расмийси ўзлари Исмоил Ханиенинг қизига бу ерда даволаниб чиқаётган минглаб касаллардан бири сифатидагина қарашганини урғулайди.
Маълумки, сўнгги ойларда Исроил билан ХАМАС ўрасида қонли уруш бўлди. 2100 араб ва 72 яҳудий ҳалок бўлди.
Кўз олдингизга келтиринг, шундай бир вазиятда Исроил лидерларидан биронтасининг қизи ХАМАС назорати остидаги касалхонага келиб даволанса, нима бўларди? Қолаверса, Исмоил Хание бу хусусда нима деркин?