15 October 2014
23:09 -
Ўзбек аслли Россиянинг бош миллиардери Алишер Усмонов сон-саноқсиз лавозимларидан бирини тарк этди
![](/photo/a-usmanov-reuter.jpg)
Бир қатор ўрис оммавий ахборот воситалари россиялик ўзбек миллиардер Алишер Усмоновнинг “Газпром” шаркати шўъба корхонаси “Газпром инвестхолдинг” ширкати Бош директорлигидан муддатидан ввал истеъфо бергани ҳақида ёзмоқда. “13 октябрь куни Газпром раҳбарияти ўз шўъба корхонасининг Бош директори лавозимидан бўшатиш ҳақидаги Алишер Усмоновнинг илтимосини қондирди”, дейилади хабарда.
Унинг ўрнига мазкур ширкатнинг шўъба корхонаси ҳисобланган “Факторинг-Финанс” ширкати собиқ директори Евгений Шадрин “Газпром инвестхолдинг”ига янги директор этиб тайинланибди.