12 October 2014
19:37 -
Марказий Осиёдан Афғонистон ва Покистонга Ўзбекистоннинг иштирокисиз электроэнергия экспорт қилиш лойиҳаси АҚШ тарафидан олқишланди

АҚШ Далат Департаментининг матбуот котиби Жен Псаки кеча махсус баёнот тарқатиб, Афғонистон ва Покистон 10 октябрь куни CASA-1000 лойиҳасини бажариш масласида келишув имзолаганларини олқишлади. Бу келишув Афғонистонда Президент Ашраф Ғани ва Бош ижрочи мулозим (Бош вазир деса ҳам бўлаверади – “Ҳаракат”) Абдуллоҳ Абдулло раҳбарлигида миллий бирлик ҳукумати тузилгандан кейин қилинган ташқи сиёсатга доир биринчи катта қадам бўлгани алоҳида урғуланади.
Жен Псаки CASA-1000 битгандан кейин Қирғизистон ва Тожикистондан электр энергияси камчилиги бор бўлган Афғонистон ва Покистонга электр энергияси узатиш йўлга қўйилишини ҳам тилга олган.У, CASA-1000 Афғонистоннинг барқарорлиги, хавфсизлиги ва келажаги учун муҳимлигини айтиб, АҚШ бу лойиҳа бўйича, унга иштирок этаётган 4 давлатга ёрдам беришини ҳам таъкидлаган
Яна бир бор кўринмоқдки, CASA-1000 жиддий лойиҳа, дейди мухбиримиз. Шу муносабат билан, 2 апрелдаги хабаримизда айтилган фикрларни эслатишдан фойда бор:
“Яқинда МО давлатлари, жумладан, Ўзбекистонга ҳам сафар қилган АҚШ Давлат Котибининг Марказий ва Жанубий Осиё бўйича ёрдамчисининг ўринбосари Фатима Сумар бу лойиҳа бўйича амалий ишлар шу йилнинг охирида бошланишини айтар экан, Ўзбекистон бу лойиҳага қарши эканлигини тилга олса ҳам, бу қаршилик ҳисобга олиниш-олинмаслиги масаласини айланиб ўтиб кетган.
Ўзбекистон ҳукумати жаҳонда ҳам, минтақамизда ҳам яккамохов бўлиб қолганлиги - шундоқ ҳам оғир иқтисодий аҳволда бўлган мамлакатимизнинг келажаги учун ўта хавфлидир. Тахмин қилиш мумкинки, Ислом Карим раҳбарлигида Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг мақсади айнан келажагимизни хавф остига олиш бўлса керак.
Ўзбекларнинг ош ейиш ва туалетга боришдан бошқа нарса билан ишлари йўқ экан, келажагимиз борми-йўқми ўзи, деган саволни ўртага қўйиш мантиқлидир.”