08 October 2014
07:42 - Амир Темурни Голливудда жонлантиришмоқчи
Бобомиз Амир Темур ҳақида Голливуд киноижодкорлари блокбастер суратга олишни режалаштирмоқда. Режалаштирилаётган фильм Россия ва АҚШ сармоядорлари томонидан молиялаштирилади. Оммавий ахборот воситаларида тарқатилган хабарга кўра, лойиҳа билан таниқли Голливуд продюсери Ральф Уинтер шуғулланишни режалаштирган. Фильмда Амир Темурнинг туғилишидан бошлаб, соҳибқиронга айланиши хронологияси бадиий ифодаларда ўз аксини топади. Фильмнинг етакчи этюдлари Амир Темурнинг рус заминига босқинидир.

«Ҳозирда биз Амир Темурдек тарихий шахс ҳақида йирик кўламдаги фильм тайёрлаяпмиз. У Голливуд мутахассислари томонидан ёзилган бўлиб, ўз ичига қизиқарли сюжет, кучли характерлар ва жиддий драмани қамраб олади», – дебди кинокартина продюсерларидан бири Андрей Поклонский матбуотга.

Продюссерлар соҳибқирон ролини киноактёр Ҳью Жекманга топширишмоқчи. Аммо, таъкидлаш керакки, Жекманнинг қиёфаси ўла қолса биз тасаввур қилган Темурга ўхшамайди, дейди мухбиримиз.

Қолаверса, мустақилликдан кейин ҳам ўзбек киноижодкорлари на яқин, на узоқ тарихимизни кўрсатувчи фильмлар яратмаётганлари - нафақат иқтисодда ёки спортда, санъат соҳасида ҳам қашшоқлигимизнинг кўрсатгичидаир