04 October 2014
01:01 -
Босқинчилар Қурбон байрами куни Қримда кенг кўламли “фуқаролар мудофаси” машқлари ўтказишмоқчи
Қримдаги босқинчлар ҳукумати шундай қарор қилгани Украина оммавий ахборот воситаларида хабар қилинди. Қарорга кўра, бугун маҳаллий вақт билан соат 6:00 дан 16:00 гача бутун Қрим бўйича Совет замонидан қолган одат шаклида кенг кўламли “фуқаролар мудофааси” машқлари ўтказилади.
Кўриниб турибдики, Кремлнинг Қримдаги қўғирчоқ режими бугун Қурбон байрами муносабати билан ҳайит номозига чиқадиган қримтатарлари номоздан кейин ўз мамлакатларининг руслар тарафидан яна бир марта босиб олинишига қарши норозилик намойишлари уюштириши мумкинлигидан қўрқмоқда.
Мабода намойишлар бўлиб қолса, гўёки “фуқаролар мудофаси” машқлари ўтказиш учун кўчаларга чиққан ўрислар намойишчиларни тарқатиш билан шуғулланишга тайёр бўлишлари, тўғрироғи, шунга тайёрлантирилаётганлари шубҳасиздир.