03 October 2014
22:32 - Россияда она-бола юртдошимиз чақалоқфурушликда айбланмоқда
Россия Федерацияси прокуратураси қошидаги Тергов қўмитасининг Тверь вилояти бўйича бошқармаси вилоят маркази Тверь шаҳрида чақалоқ сотган ўзбекистонлик икки аёл – 40 ёшли она ва унинг 20 ёшли қизини қўлга туширди. Мамлакат қонунчилигининг чақалоқ сотишга оид жиноятлари бўйича жавобгарликка тортилган она-бола узоқ йиллик қамоқ жазосига тортилиши мумкин.

“Сотилган чақалоқ икки аёлга ҳам бегона эмас – бирининг невараси, иккинчисининг ўз фарзанди. Она-бола 30 сентябрь куни Твердаги туғруқхоналардан бирида дунёга келган қизалоқни 400 минг рубль эвазига “харидор”га топширишган. Улар чақалоқни сотишни аввалдан режалаштиришган экан” дейилади хабарларда.