03 October 2014
20:43 -
Туркия парламенти ИШИДга қарши урушга кириш қарорини тасдиқлади
Туркия Бош вазири Аҳмад Довудўғли ўз давлати қўшинларини террористик гуруҳларга қарши кураш учун Ироқ ва Сурияга олиб кириш, айни замонда, ИШИД ва бошқа терорист гуруҳларга қарши курашадиган чет эл қўшинларини 4 октябрдан бошлаб 1 йил муддатга Туркияга киришига рухсат бериш қонуни лойиҳасини Туркия Буюк Миллат Мажлисига жўнатганини аввал хабар қилган эдик.
Туркия Буюк Миллат Мажлиси бу қонун лойиҳасини кеча тасдиқлади. Шундай қилиб, Туркия АҚШ раҳбарлигида бази Ғарб давлатларининг иштирокида ИШИДга қарши бошланган урушга расман қўшилди.
Туркия Буюк Миллат Мажлиси бу қонун лойиҳасини кеча тасдиқлади. Шундай қилиб, Туркия АҚШ раҳбарлигида бази Ғарб давлатларининг иштирокида ИШИДга қарши бошланган урушга расман қўшилди.